14:25 / 01.08.2015
3598

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Фомин ва Аюпов "Бухоро" таркибига ўтди

"Бухоро" футбол клуби давралар оралиғида ўз сафига 11 нафар янги футболчини қўшиб олди

Таъкидлаш керакки, улар орасида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари Максимилиан Фомин ҳамда Темур Аюповлар ҳам бор. Фомин бунга қадар фаолиятини Самарқанднинг "Динамо"сида олиб бораётган эди. Аюпов эса "Бунёдкор"дан бориб қўшилди. Олимпия терма жамоаси собиқ аъзоси Павел Смоляченко ҳам ушбу клуб сафини тўлдирди.  

Шунингдек, "Бухоро"да энди миллий терма жамоанинг собиқ аъзолари Сардор Қобулжонов ("Локомотив"), Азиз Ибрагимов ("Динамо") ва Руслан Мелзитдинов ("Нафт Мажид Сулаймон" - Эрон) ҳам фаолият олиб боришади. 

Top