Технология | 21:37 / 04.08.2015
3383
1 дақиқада ўқилади

“ВКонтакте”га бутун дунё бўйлаб киришнинг иложи бўлмаяпти

Москва вақти билан 16:50 дан “ВКонтакте” ижтимоий тармоғига киришнинг иложи бўлмаяпти, деб маълум қилди твиттерда ижтимоий тармоқнинг матбуот котиби Георгий Лобушкин.

“Газета.Ru” мухбирлари ижтимоий тармоқнинг на веб-версиясига, на мобиль версиясига кириша олмаётганларини айтишмоқда.

Ўтган ҳафтада ҳам ижтимоий тармоқ ишида носозликлар кузатилган эди. Лобушкин бунга коммутатор ишидаги носозлик сабаб бўлганини айтган эди.