Жамият | 23:37 / 07.08.2015
7084
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йорк марказида “ўргимчак одам” йўловчи билан муштлашиб кетди

Нью-Йорк марказида “ўргимчак одам” кийимини кийиб олган одам йўловчи билан муштлашиб кетди, деб хабар бермоқда New York Daily News нашри. 6 августда Таймс-сквер майдонида юз берган ушбу муштлашув видеосини воқеа гувоҳи Жефф Голдберг ўзининг твиттердаги микроблогида жойлаштирди.

Видеонинг бошида “суперқаҳрамон” биринчи бўлиб мушт туширганини кўриш мумкин. Бир неча сониядан кейин “ўргимчак-одам” нинг рақиби уни ерга йиқитган ва улар жангни ерда ётганча давом эттирганлар. Роликда ушбу муштлашувни бир неча ўнлаб одамлар кузатганлари ва уларнинг бирортаси ҳам муштлашаётганларни ажратишга ҳаракат қилмаганининг гувоҳи бўлиш мумкин.

Бу ҳолат “ўргимчак-одам” кийимида бўлган одамлар Таймс-скверда муштлашув келтириб чиқарган биринчи ҳолат эмас. Ўтган йил июлида “ўргимчак-одам” кийимидаги 25 ёшли Жуниор Бишоп у билан бир сайёҳ аёл ўртасида чиққан низони ҳал қилишга уринган полициячилар билан муштлашиб кетган. Йигит у билан фотосуратга тушган аёл унга 1 доллар таклиф қилгани учун жанжалаша бошланган, чунки бу пул унга камлик қилган. У аёлдан камида 5 доллар беришини талаб қилган.