19:17 / 11.08.2015
6134

Тетиклантирувчи чой Обама ва Ким Чен Инни “яраштирди”

Хитой чойи АҚШ президенти ва Шимолий Корея етакчиси ўртасидаги қарама-қаршиликларга “барҳам берди”.

Гап шундаки, ишлаб чиқарувчи тетиклантирувчи ичимлигини тезда оммалаштириш мақсадида унинг рекламасида Барак Обама Ким Чен Инни бағрига босиб тургани тасвирланган суратдан фойдаланишга қарор қилган.

Ушбу видеоролик ХХРда телевидение орқали намойиш этилди, сиёсий муносабатларни қўллаб-қувватламайдиган икки раҳбар – Обама ва Ким Чен Ин тасвирланган плакатлар эса шаҳар кўчаларини безаган.

Ушбу плакатлар остида: “Ич (маҳсулот номи. – КУН.УЗ таҳририятидан), дунёдаги барча одамлар бирлашмоқда”, деган жумла мавжуд, дея хабар берди The Huffington Post нашри.

Мазкур сурат интернет тармоғида зудлик билан тарқалди, ҳаттоки, телефон ғилофларида ҳам пайдо бўлди.

Top