09:44 / 13.08.2015
3717

Олтинкўл тумани ҳокимлиги фуқародан 13,4 миллион сўмлик қарзини тўламай келмоқда

Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокимлиги фуқаро Рўзибой Исмоновга 13,4 миллион сўмлик қарзни тўлашни пайсалга солиб келмоқда.

“Даракчи” нашрида ёзилишича, Исмонов тумандаги 11-ошхона биносини сотиб олиб, уни таъмирлатган. Иш бошлаш арафасида шифохонага тушиб қолган. Даволаниб чиққунича туман ҳокимининг буйруғи билан иншоот бузиб ташланган. Бунинг устига бузилган бино учун фуқаро Р.Исмоновга 4,5 миллион сўмлик мулк солиғи ҳам ҳисобланган.

Фуқаролик ишлари бўйича Олтинкўл туманлараро суди 2014 йилнинг 14 августида Исмонов фойдасига ҳокимликдан 13,4 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарган, аммо суд қарори ҳозиргача ижро этилмаган.

Адлия вазирлиги департаменти раҳбари ўринбосари Т.Орзиев жорий йил 5 июнь куни Олтинкўл тумани ҳокимлигининг “Нексия” русумли машинаси хатлангани, автоулов сотилгач, қарз ундирилишини маълум қилган.

Top