15:18 / 14.08.2015
6763

Ўзбекистонда машҳур бренднинг эгизаги яратилди

Ўзбекистонлик тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар мамлакат ҳудудида рўйхатдан ўтмаган халқаро брендларни кузатиб, уларнинг ўзига хос “эгизак”ларини яратишда давом этмоқда. Бу сафар улар машҳур Hoffman брендини ўзлаштиришди.

Lisa Hoffman парфюмерия бренди ҳисобланади. Яна бир ўхшаш бренд – Mara Hoffman эса 2000 йили Нью-Йоркда рўйхатга олинган. Ушбу бренд остида турли-туман кийим-кечак чиқарилади.

Бу иккала бренднинг номига ўхшатма тарзида шунчаки Hoffman деб аталган янги бренд яратилди. “Бизнес-практика: Узбекистан” журналининг ёзишича, Hoffman бренди MGU 27692 рақами остида рўйхатдан ўтди. Вазиятдан унумли фойдаланиб қолган тадбиркорнинг исми Ҳамидов Зоҳир Солиевичдир. Бренд “кийим-кечак, пойабзал, бош кийимлари” тоифасида қўлланади.

Top