12:26 / 14.08.2015
3636

Ургутликлар газ таъминотидан нолимоқда

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда “Адолат кўзгуси” газетаси ёзмоқда.

Ургутда истиқомат қилувчи Узоқ Омоновнинг сўзларига қараганда, фуқаролар кўп бора “Ургуттумангаз” ширкатига мурожаат қилишган, аммо масала ҳал қилиб берилмаган.
“Марказгазтаъминоти” директори Ф. Бойжигитов, ўз навбатида, вазият ўрганилаётганини ҳамда тегишли чоралар кўришга кўрсатмалар берилганини маълум қилди.

Top