14:25 / 16.08.2015
4247

Ақшдаги ресторанга икки мижоз бўйнига илон ўраб келди

АҚШнинг Миссури штатида жойлашган El Puente Мексика таомлари ресторанининг икки мижози муассасасига бўйнига илон ўраган ҳолда ташриф буюрди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри ёзмоқда.

Айтилишича, эркак ва аёл ресторанга киришганида, аёлнинг бўйнига илон ўралган эди. Бир муддатдан сўнг аёл илонни эркакка узатди, ва у ўз навбатида илонни бўйнига ўраб олди.

Менежер улардан муассасани тарк этишни сўраганида эркак илон унинг ёрдамчиси эканлигини ва депрессияга қарши курашишга ёрдам беришини маълум қилди.
“Бу муассасада йўл бошловчи ит ўтиргандай гап”, – таъкидлади мижоз.
Ресторанда ўтирган аёллардан бири бу жуфтликни суратга олишга муваффақ бўлди, аммо у тезда бинони тарк этгани боис бошқа маълумот олишнинг имкони бўлмади.
Фотосурат асосида аниқланишича, эркакнинг бўйнидаги илон оддий бўғма илон бўлиб, заҳарли эмас.

Top