12:46 / 16.08.2015
9572

Хоразмда туяқушлар боқилмоқда

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида жойлашган Янгилик қўрғонида жойлашган “Ибрат Рўзмат” оилавий паррандачилик корхонасида ўрдак, курка, қирғовул, товус, бедана билан бир қаторда туяқушлар боқилмоқда. Бу ҳақдаги мақола “Правда Востока” газетасида чоп этилди.

“Паррандачилки истиқболли соҳадир, – деди хўжалик бошқарувчиси Замира Жуманиёзова. – Ўрдаклар, куркалардан иш бошлаган эдик. Бир йил муқаддам Бухорода туяқуш боқиш билан шуғулланадиган хўжалик бор эканлигини билдик. Билишимизча, улар бугунги кунда нафақат Жанубий Африкада, балки дунёнинг бошқа ҳудудларида жойлашган 50та мамлакатда боқилар экан. Масалан, Швецияда. Ғоя истиқболли туюлди, ва биз буни синаб кўришга қарор қилдик”.

Таъкидланишича, туяқуш боқиш бошқа қушларни боқишдан қийин эмас, фақатгина айрим ўзига хосликларни билиш талаб этилади. Масалан, улар яйловда ўт қидириш билан вақт ўтказишни яхши кўришади, шу боис туяқушларни кенг далада боқиш мақсадга мувофиқ.
Туяқушлар 3 ёшида 80-90 кг ни ташкил қилади. Келажакда оилавий корхона туяқуш гўштидан таомлар тайёрлашни режалаштирмоқда.

Top