15:39 / 18.08.2015
4269

Шотланд тобутсозлари семизлик муаммоси ҳақида сўзлаб беришди

Диний хизмат соҳаси вакиллари семизлик кўмиш билан боғлиқ жиддий муаммолардан бири эканини сўзлаб беришди. Metro нашрининг хабар беришича, сўнгги вақтларда тобутлар ҳажми катталашиб кетаётгани учун крематорий печлари эшигига сиғмай қолмоқда.

Вафот этганларни ёқиш имкон йўқолганидан сўнг диний маросимлар хизмати соҳаси вакиллари уларни кўмиш учун янада жиддий муаммоларга дуч келишмоқда. Ҳаётдан кўз юмганлар вазни ортиқлиги боис уларни қабрга қўл кучи билан жойлаштириш ҳам мушкул вазифага айланган. Шу мақсадда юк кўтарадиган машиналардан фойдаланишга ҳам тўғри келаяпти.

Айни пайтда айрим крематорийлар йирик ёқиш печларини ишга туширмоқда. Бироқ бундай печлар аҳоли пунктларидан узоқ масофага жойлаштирилгани сабабли вафот этганларнинг яқинлари уларни кўмишни маъқул кўришмоқда.

Диний маросимлар ўтказувчи компаниялар миллий ассоциацияси матбуот котибининг эълон қилишича, йирик ҳажмли тобутлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бу фуқаролар тана вазнининг ортиб бораётгани билан чамбарчас боғлиқ.

Шотландия Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолининг 27,1 фоизи семизликдан азият чекади. 65 фоиз фуқаролар эса ортиқча вазнга эга. Британиянинг бошқа қисмлари – Англия ва Уэльсда бу кўрсаткич 62 ва 58 фоизни ташкил этади.

Top