22:57 / 18.08.2015
19843

«Беруний» метро станцияси яқинидаги озиқ-овқат бозорида ёнғин чиқди

Тошкентда 18 август кечки пайт “Беруний” метро станцияси ёнида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” кўргазма-ярмарка маркази ёнидаги озиқ-овқат бозори ҳудудида ёнғин чиқди.

Ҳозирда ёнғин давом этмоқда. Бозор ҳудудидан одамлар эвакуация қилинди. Воқеа жойида кўплаб ўт ўчириш бригадалари иш олиб бормоқда. Бозор ёнидаги йўл тўсиб қўйилган.

Ушбу нохуш воқеа хақидаги хабарлар янгиланиб борилмоқда.

Top