Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 09:30 / 19.08.2015
2853
1 дақиқада ўқилади
Жерар Пике: Ҳакам ёрдамчиси билан номуносиб тарзда муомила қилганим учун узр сўрайман
"Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике “Атлетик”га қарши Испания Суперкубоги учрашувида (1:1) ён қанот ҳакамини ҳақорат қилгани учун кечирим сўради.
“Ҳакам ёрдамчиси билан бу тахлит гаплашганим учун узр сўрашни истардим. Бу нотўғри ҳаракат бўлди”, — деб ёзди Пике ўз твиттерида.
“Ўйиндаги кескинлик жуда юқори эди. Лекин ҳар қандай шароитда ҳам бошқа бир шахсга нисбатан ҳеч қандай ҳақоратни ишлатиб бўлмайди”, — деди Пике.
Эслатиб ўтамиз, Пике мазкур қилмиши учун 4 тадан 12 тагача ўйинга четлатилиши мумкин.