21:15 / 20.08.2015
3573

Мессининг Facebook’даги обуначилари сони 80 млн нафардан ошиб кетди

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг Facebook’даги обуначилари сони 80 млн нафардан ошиб кетди. 

“Биз Facebook’да 80 миллионга етдик! Кунма-кун қўллаб-қувватлаётганингиз учун барчангизга раҳмат, бу ҳайратланарли! Ҳаммангизни қучиб қоламан!”, деб ёзди шу муносабат билан Месси ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.

Шу билан бирга Месси Facebook’даги энг оммавий футболчи ҳисобланмайди – “Реал клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони 105 млн нафардан кўпроқни ташкил қилади.

Top