Москвада СССР халқ артисти Лев Дуров 83 ёшида оламдан ўтди. Вафотидан бир кун олдин у жарроҳлик амалиётига олиб кирилди, аммо шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.
Дуровнинг вафоти ҳақида РИА Новости агентлигига унинг қизи Екатерина Дурова хабар берди. Артист 20 август куни шифохонада, тунги соат 0:50да оламдан ўтди.
Дуров ишлаган театр раҳбари Сергей Голомазов ижодкорнинг хайрлашув кечаси қачон бўлиши аниқ эмаслигини хабар қилди.