Жамият | 16:00 / 25.08.2015
4046
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Парижда ўтган халқаро фестиваль совриндорлари бўлишди

18 август куни Франция пойтахтида болалар ва ўсмирларнинг “Париж, сени севаман!” ХXIII халқаро фестивали бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Болгариядан келган юздан ортиқ ёш истеъдод эгалари Theatre Le Palace саҳнасида чиқиш қилишди.

Ўзбекистондан Тошкент шаҳридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирок этишди.

Александра Рудских ҳамда Милан Пак “Вокал ижодиёти. Эстрада вокали. Соло” номинациясида ғолиб бўлишди.

Шунингдек, Милана Пак “Энг ёш иштирокчи” номинациясида диплом билан тақдирланди.