Жаҳон | 06:51 / 26.08.2015
12535
1 дақиқада ўқилади

Путинга МАКС-2015 кўргазмасида “учар болта” намойиш қилинди

Халқаро авиакоинот салони – МАКС-2015да Россия президенти Владимир Путиннинг Бирлашган авиасозлик корпорацияси павильонига ташрифи чоғида унга “учар болта” намойиш қилинди. Бу ҳақда твиттерда болта ва президент фотосуратини чоп этган ҳолда “Комсомольская правда” газетасининг журналисти Дмитрий Смирнов айтиб ўтди.  

“Фикримча, Путин бу болта учишига ишонқирамади. Бироқ учар болта муаллифларига янги лойиҳалар устида ишларида омад тилаб қолди”, деб ёзмоқда Смирнов.