“Краснодар” Европа лигасининг гуруҳ босқичига чиқди
Европа лигаси плей-офф босқичининг жавоб учрашувида “Краснодар” жамоаси Хельсинкида маҳаллий “ХИК” билан дурранг натижа қайд қилди.
Учрашув унча ҳам томошабоп чиқмади ва хафвли имкониятларга бой бўлмади. Краснодарликлар ўйин боришини назорат қилишди ва бир ҳафта аввал ўз уйларида эришган йирик ҳисобни ушлаб қолишга муваффақ бўлишди. Биринчи учрашув 5:1 ҳисобида Россия вакиллари фойдасига ҳал бўлганди.
Ушбу ғалаба эвазига Олег Кононов шогирдлари Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган бўлдилар.
"Краснодар" вакили, ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов учрашувнинг бошидан охиригача майдонда ҳаракат қилди.
Европа лигаси. Плей-офф босқичи. 2-учрашув
ХИК (Хельсинки, Финляндия) – Краснодар (Краснодар, Россия) – 0:0
Огоҳлантиришлар: Шуллер, 36; Менди, 44 – Торбинский, 69; Енжейчик, 90+1.