Ўзбекистон | 19:28 / 29.08.2015
2636
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида АҚШ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

2015 йилнинг 29 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси – Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси Т.Нарбаева ҳамда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Даниэл Розенблюм учрашуви бўлиб ўтди.

Унда АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси махсус маслаҳатчиси Р.Миллер, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси П.Спратлен, АҚШ элчихонасининг 2-котиби А.Купер, Ўзбекистон Республикасида Болалар меҳнати бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари, Касаба уюшмалари Федерациясининг масъул ходимлари иштирок этди.

Дўстона ва самимий руҳда ўтган учрашувда АҚШ делегацияси вакиллари Ўзбекистонда Халқаро Меҳнат Ташкилоти билан имзоланган Муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш, болалар меҳнатига йўл қўймаслик борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан таништирилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик масалари муҳокама қилинди.

Учрашув сўнгида АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари Д.Розенблюм Ўзбекистонда мазкур йўналишларда, хусусан халқаро меҳнат стандартларини амалиётга татбиқ этиш борасида олиб борилаётган тизимли ишлар ҳамда уларнинг ижобий натижаларини эътироф этди.