Спорт | 03:49 / 30.08.2015
4215
1 дақиқада ўқилади

Бэйл ва Родригеснинг дубллари “Реал”га “Бетис”ни тор-мор қилишга ёрдам берди

Испания Примерасининг 2-турида Мадриднинг “Реал” клуби ўз майдонида “Бетис” устидан 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Бейл ҳисобни очди. 39-дақиқада Хамес Родригес ҳисобни 2:0 га етказди. Учрашувнинг 2-бўлими бошида Карим Бензема 3-тўпни киритди. Ундан 3 дақиқа ўтиб, 50-дақиқада колумбиялик футболчи ўзининг 2-тўпини киритди. 61-дақиқада меҳмонлар 11 метрлик жаримадан тўп уриш имкониятини қўлдан бой беришди – Рубен Кастро бунинг уддасидан чиқа олмади. Ўйин ҳисобидаги якуний нуқтани 89-дақиқада Бэйл қўйди.

“Реал” бу ғалабасидан кейин 4 очко йиғиб, мусобақа жадвалидаги ҳолатини яхшилаб олди. “Бетис” эса 1 очко тўплаганча.мусобақанинг қуйи ўринларидан жой олмоқда.

Испания чемпионати. 2- тур
Реал Мадрид (Мадрид) – Бетис (Севилья) – 5:0
Голлар: Бэйл, 2 (1:0); Родригес, 39 (2:0); Бензема, 47 (3:0); Родригес, 50 (4:0); Бэйл, 89 (5:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Кастро (Бетис), 61.