10:54 / 31.08.2015
2894

Пекинда енгил атлетика бўйича ЖЧ-2015 якунланди

Хитой пойтахти Пекин шаҳрида спорт турлари маликаси – енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати якунига етди. Умумжамоа ҳисобида Кения терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Кениялик атлетлар 7та олтин, 6та кумуш, 3та бронза, жами 16та медалга эга бўлишди. Бу ҳақда "olamsport.com" нашри хабар берган.

Ямайка терма жамоаси ҳам жаҳон чемпионатида 7та олтин медалга сазовор бўлди. Фақат кумуш медаллар сони камлиги боис, Усэйн Болт ватандошлари иккинчи ўринни банд этишди. Кучли учликка АҚШ терма жамоаси жамғарилган 6тадан олтин, кумуш ҳамда бронза медаллари билан якун ясашди.

Ушбу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг кам сонли аъзолари ҳам иштирок этишди. Ҳамюртларимиздан энг яхши натижани баландликка сакраш секторида Светлана Радзивил кўрсатди. У 192 см натижа билан финал баҳсларига йўлланма олган эди. Лекин медаллар қўлга киритилмади.

Маълумот учун, мазкур жаҳон чемпионатида 207 давлатдан 2000 нафардан зиёд спортчи иштирок этди. Мусобақада Рио-2016 олимпия ўйинларининг йўлланмалари ўйналди.

Жаҳон чемпионати

Пекин, Хитой

Медаллар жамланмаси (олтин-кумуш-бронза-ҳаммаси)

1. Кения – 7-6-3 (16)

2. Ямайка – 7-2-3 (12)

3. АҚШ – 6-6-6 (18)

4. Буюк Британия – 4-1-2 (7)

5. Эфиопия – 3-3-2 (8)

6. Польша – 3-1-4 (8)

7. Канада – 2-3-3 (8)

7. Германия 2-3-3 (8)

9. Россия – 2-1-1 (4)

10. Куба – 2-1-0 (3)

11. Хитой – 1-7-1 (9)

Top