Жаҳон | 05:46 / 01.09.2015
2742
2 дақиқада ўқилади

700 мингдан кўпроқ одам Мексика президентидан мухбирнинг ўлимини тергов қилишни талаб қилмоқда

192 та давлатдан 700 мингдан кўпроқ одам интернетда жойлаштирилган, Мексика президенти Энрике Пенья Ньетога Мехикода 2 августда муҳолиф мухбир Рубен Эспиноса ва 4 нафар аёлнинг ўлимини “батафсил ва холис” тергов қилиш талаб қилинган мурожаатда ўз имзоларини қўйдилар, деб ёзмоқда El Universal нашри.

“Веракрус губернатори Хавьер Дуартенинг фаолиятини зудлик билан тўлиқ тергов қилиш керак. Биз журналистларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича мавжуд бўлган тартиботларни қайта кўриб чиқишни ва Мескикада сўз эркинлигини ҳимоялай ва кафолатлай оладиган ечимнинг тезлик билан қабул қилинишини талаб қиламиз”, дейилмоқда талабномада.

Бир нечта жамоатчилик ва журналистик ташкилотлар вакиллари Эспиносанинг ўлимига унинг касбий фаолияти, хусусан у томонидан губернатор Дуартенинг сиёсатига қарши норозилик намойишларининг ёритилиши сабаб бўлганини айтишмоқда. Қайд этилишича, Дуарте 2010 йилда Веракрус вилояти губернатори этиб тайилгандан кейин вилоятда 15 нафар журналист ўлдирилган.

Аввалроқ мексикалик мухбир Рубен Эспиноса оммавий қотиллик қурбони бўлгани маълум қилинган эди.