Жаҳон | 11:14 / 03.09.2015
2148
1 дақиқада ўқилади

“Домодедово”даги ёнғин бартараф этилиб, йўловчилар аэропортга қайтарилди

Москвадаги “Домодедово” аэропортида келиб чиққан ёнғин бартараф қилиниб, йўловчилар ва персонал бино ичига қайтарилди. Бу ҳақда аэропорт маъмуриятидаги манбасига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги ёзмоқда.

Илгарироқ аэропортда 3 минг киши ёнғин хавфи туфайли эвакуация қилингани хабар қилинган эди.
15 м майдонни қамраб олган ёнғин юкхонада келиб чиққан бўлиб, у ҳозирликда ўчирилган.
Тахмин қилинишича, ёнғин ушбу қаватда олиб борилаётган қурилиш ишлари туфайли келиб чиққан. Ёнғин сабаби сифатида электр ускунанинг носозлиги кўрсатилмоқда.