11:52 / 04.09.2015
3158

ОАВ: Артуро Видаль яна казинога боргани учун Чили терма жамоасидан ҳайдалди

"Бавария" ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Чили терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Футболчи Парагвайга қарши кечадиган ўртоқлик ўйинида майдонга тушмайди.

Чили футбол федерацияси томонидан расман маълум қилинишича, бунга "шахсий муаммолар" сабаб бўлган.

Чили матбуотида эса Видаль яна казинога боргани ва бу ҳолат терма жамоа бош мураббийи Хорхе Сампаолига ёқмагани туфайли футболчига жавоб бериб юборилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ёзда бўлиб ўтган Америка Кубоги вақтида Видаль терма жамоа қароргоҳидан чиқиб кетиб, казинога боргач, қайтиш вақтида автоҳалокатга учраган ва унинг ёнидаги турмуш ўртоғи қаттиқ шикаст олганди.

Бошқа тахминга кўра, Видалнинг ўғли қандли диабетдан азият чекади ва футболчи шу сабабга кўра терма жамоадан рухсат олган.

"Менинг обрўйимга бу қадар путур етказишга уринишларидан хафаман. Терма жамоадан кетишимга сабаб оиламдаги муаммолар холос. Мураббий мени тушунди ва терма жамоа қароргоҳидан яхши кайфиятда кетдим", - дейди футболчи.

Top