Жаҳон | 16:26 / 05.09.2015
2864
1 дақиқада ўқилади

Финляндия бош вазири қочқинларни ўз уйига жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди

Финляндия бош вазири Юха Сипили қочқинларни ўз уйига жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Сипилининг сўзларига қараганда, у ўзининг Кемпелдаги уйини беришга тайёр, чунки кейинги йил бошидан Хельсинкида яшай бошлайди.
Бош вазир бошқа фуқароларни ҳам қочқинларга ёрдам беришга чақирди.