Ўзбекистон | 16:53 / 05.09.2015
5611
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда мустақилликнинг 24 йиллиги муносабати билан ёш оилаларга янги уйлар берилди
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида ёш оилаларга янги уйлар топширилди. Бу ҳақда ЎзА агентлиги хабар бермоқда.
Нукусда 48, Кармана ва Термиз туманларида 64 хонадонга мўлжалланган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.
Шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг Фарғона вилоятидаги ҳарбий қисмларидан бирида ҳарбий хизматчилар учун егара пости мажмуаси ва янги уй-жой фойдаланишга топширилди. Ушбу уйларга 16 ҳарбий хизматчи оиласи кўчиб ўтди.