Фан-техника | 18:35 / 05.09.2015
3318
1 дақиқада ўқилади

WhatsApp’нинг 1 ойлик аудиторияси 900 млн фойдаланувчига етди

WhatsApp мессенжерининг фаол фойдаланувчилари сони ўтган ойда 900 млн кишига етди. Бу ҳақда илова асосчиси Ян Кум Facebook’даги саҳифаси орқали хабар қилди.
2015 йилнинг 18 апрелида Кум бу кўрсаткичнинг 800 млн кишига тенг бўлганини айтган эди. Шу тариқа, илова фойдаланувчилари сони 5 ой ичида 100 млн га кўпайди.
2014 йилда WhatsApp Facebook томонидан харид қилинган эди. Ижтимоий тармоқнинг 1 ойлик аудиторияси 1.5 млрд кишини, Facebook Messenger иловаси фойдаланувчилари сони 700 млн кишини ташкил қилади.