Жамият | 09:57 / 06.09.2015
3501
1 дақиқада ўқилади

Америкалик бойвачча аёл пулларини 32 тўтиқушини парваришлаш учун сарфлашни васият қилди

Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи миллионер аёл 100 млн долларлик траст фондини ташкил қилиб, ушбу маблағни ўзининг 32 тўтиқушини парваришлашга сарфлашни васият қилди. Бу ҳақда AP агентлиги хабар бермоқда.

Марҳума Лесли Анн Мандел васиятида унинг тўтиқушлари Ист-Хэмптондаги 4 млн доллар турадиган уйида яшашни давом этишини сўради. Ҳужжатда ҳар бир қушнинг исми келтирилди.

Хонимнинг ишончли вакили сифатида ўгай ўғли барча ишларга бошчилик қилади. Фонд маблағлари, шунингдек, Тики лақабли мушук ва Фрости лақабли кучукни парваришлашга йўналтирилади.

Аёл 69 ёшида оламдан ўтди. У маблағ тўплаш фирмасига бошчилик қилиб, 5 млн доллар ишлаб топишга муваффақ бўлди.