Россия бош вазири “барча фронтлар” бўйича тежамкорликни талаб қилмоқда
Россия бош вазири Дмитрий Медведев “барча фронтлар” бўйича бюджет маблағларини тежашни ҳамда 2016 йилга ҳақиқатга яқин бюджет тузишни талаб қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“Ҳукуматнинг вазифаси ҳозирда эга бўлган иқтисодий имкониятларимизга тўғри келадиган иқтисодий сиёсатни юргазишдан иборат”, деб айтди Медведев.
Медведев ҳукуматда Россия иқтисодиёти ўз тубига ётгани ёки йўқлиги борасида музокаралар давом этаётгани ҳамда Россия иқтисодиётининг яна ўз ҳолига қайтиши бўйича прогнозлар муҳокама қилинаётганини қайд қилиб ўтди.
“Келишганимиздек кейинги йилга ҳақиқатга мос бюджет тузиш керак. Бюджет харажатларининг самарадорлигини максимал ошириш,м аблағларни барча йўналишлар бўйича тежаш керак”, деб таъкидлаб ўтди Медведев.
Бош вазир ялпи тежамкорликка қарамасдан, “охирги йилларда эрилишган барча асосий нарсаларни” сақлаб қолиш учун ижтимоий дастурларни молиялаштириш ҳажмларининг “зарурий даражада” сақлаб қолинишини талаб қилди.