Жаҳон | 15:30 / 07.09.2015
5870
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда собиқ мудофаа вазири ўринбосарига хизмат қилган 14 нафар жангари йўқ қилинди

Тожикистон ички ишлар вазирлиги ва давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ДМХҚ) ҳамкорлигида олиб борилган операциялар натижасида Рамит дарасида Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилик қилаётган жангарилар тўдасининг 14 нафар аъзоси йўқ қилинган. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ расмий сайти хабар тарқатди.

Шунингдек, ташкилот хабарида айтилишича, 31 нафар жангари қўлга олинган. Қўлга олинган жиноятчилардан кўп сонли қуроллар, жумладан автомат, пулемет ва гранаталар топилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тожикистон Бош прокуратураси мамлакат мудофаа ишлари бўйича раҳбар ўринбосарига нисбатан жиноят кодексининг «терроризм» ва «уюшган жиноий гуруҳ тузиш» айбловларини қўйиб жиноий иш очганди.