Ўзбекистонлик хонанда Масрур Усмонов янги суратга олинаётган фильмлардан бирига продюсерлик қилаётгани маълум бўлди. Бундан ташқари, ушбу фильмда хонанданинг ўзи бош ролни ҳам ижро этмоқда.
“Ҳозирча фильм ҳақидаги тафсилотларни сир тутмоқдамиз, - деди у “Даракчи” нашрига берган маълумотида. – Очиғи, соддалигимдан фойдаланадиган турли алдов, фитналарга ўч инсонларга дуч келганим сабаб кўнглимдагиларни ушбу фильм орқали айтишга қарор қилдим. Фильмдаги образим орқали инсонийлик, меҳр-оқибат тушунчаларининг нақадар устуворлигини очиб беришга ҳаракат қилдик”.