Жаҳон | 10:39 / 08.09.2015
2173
1 дақиқада ўқилади

Япония бош вазири бошқа номзодлар бўлмаган сайловда ҳукмрон партия раҳбарлигига қайта сайланди

Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукмрон — Либерал-демократлар партиясининг раҳбарлигига қайта сайланди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги.

Қайд этилишича, унинг сайланиш жараёни сайловда бошқа номзодлар бўлмагани сабабли автомат тарзда кечди.

Ягона эҳтимолий номзод — Сейко Нода ҳам сайловда қатнашиши учун зарур бўлган 20 депутатнинг имзосини тўплай олмагани учун иштирокини тўхтатишга мажбур бўлди.

Абэ бош вазирлик лавозимида 2018 йилнинг сентябрь ойи сўнгига қадар қоладиган бўлди.