00:38 / 09.09.2015
2648

Huawei, Xiaomi, Lenovo каби компанияларнинг янги смартфонларида вирусли дастур аниқланмоқда

Киберхавфсизлик бўйича текширувлар олиб борадиган G Data номли Германия фирмаси ўтказган текширув натижаларига кўра, Хитойнинг кўплаб смартфон ишлаб чиқарадиган компанияларининг янги қурилмаларида турли хилдаги хавфли дастурлар борлиги аниқланди. Унга кўра, Huawei, Xiaomi, Lenovo, шунингдек, у қадар машҳур бўлмаган DJC, Alps, Xido, Concorde ва Sesonn каби компанияларнинг янги смартфонларида вирусли дастур ўрнатилганлиги ҳолатлари кўп учрамоқда.

Ҳисоботда айтилишича, бугунги кунда ҳар 14 сония ичида янги мобиль вируслар яратилмоқда. Таъкидлаш жоизки, 2015 йилнинг 1-чорагида янги қурилмаларда вирус дастурларнинг аниқланиши ҳолатлари 25 фоизга ошган.

G Data вакилининг маълум қилишича, вирусли дастурлар олиб-сотар савдогарлар томонидан ўрнатилмоқда. Ушбу вирусларни аниқлаш борган сари мураккаблашмоқда. Чунки вирус Facebook ва Google Drive каби машҳур мобиль иловалар билан ниқобланмоқда. Баъзи ҳолларда ушбу иловалар смартфоннинг операцион тизимига бириктирилмоқда ва уларни ўчириб ташлаш ҳам фойдаланувчини вирусли дастурдан озод қилмайди. 

Top