10:56 / 10.09.2015
4892

DWN: Ғарбнинг Сурия бўйича иттифоқи барбод бўлмоқда

Яқин Шарқдаги инқироз кўпчилик давлатларни ўз иттифоқчиларига бошқача кўз билан қарашга ва Россиянинг минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришдаги ўрни муҳимлигини тушунишга мажбур қилмоқда. Бу ҳақда Deutsche Wirtschafts Nachrichten нашри ёзмоқда.

“Сурия масаласи бўйича АҚШ фронти барбод бўлмоқда: Австрия ва Испания Башар Асад ва Путиннинг фикрини инобатга олишни талаб қилмоқда. Ваҳоланки АҚШнинг асосий мақсади ҳар қандай йўл билан Асадни қулатишдир”, - дейилади мақолада.
Шу билан бирга, Европада миграцион инқироз борган сари авж олмоқда, бу эса минтақа давлатларини ўз хатти-ҳаракатларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Австрия бош вазири Себастьян Курц ушбу муаммони ҳал қилишда Россиянинг ҳам иштироки этиши лозимлигини таъкидламоқда.

“2011 йили Сурияда фуқаролик уруши бошланганида Европа давлатларининг фикри бир жойдан чиқиб, Асад ҳокимиятини тугатиш кераклиги кўп бора айтилган эди. Аммо ИШИДнинг ҳарбий муваффақиятлари ва қочқинлар оқими бу масалани қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда”, - хулоса қилди журналист.

Top