17:28 / 10.09.2015
4029

Фото: Япония қўғирчоқлари ва гравюралари кўргазмаси

10 сентябрь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Япония қўғирчоқлари ва гравюралари кўргазмаси иш бошлади. "Газета.уз" нашри фотомухбири кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этди ва фотожамланма ишлади.

Қадим замонлардан бери Япония кундалик ҳаётининг бир бўлаги бўлиб келган қўғирчоқлар кўргазмаси 14 та гуруҳга бўлинган 70та экспонатни ўз ичига олади.

«Эдонинг 100та машҳур кўриниши» гравюралари кўргазмаси XIX асрда яшаб ижод қилган таниқли япон рассоми Ҳиросагэ Утагаванинг (1797-1858) Эдо шаҳрига (Токионинг эски номи) бағишланган репродукциялар туркумидан иборат.

Кўргазма 3 октябрь кунигача давом этади.

Top