18:10 / 10.09.2015
5722

Лавров Россия томонидан қурол етказиб берилган давлатлар номига ойдинлик киритди

Россия терроризмга қарши кураш доирасида нафақат Сурияга, балки Яқин Шарқдаги бошқа мамлакатларга ҳам қурол етказиб берган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга асосланиб, ТАСС нашри хабар қилган.

"Биз Сурияда "Ливия сценарийси" такрорланишини истамаймиз ва шу мақсадда Сурия ҳукумати ва армиясини қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз. Шунингдек, ғарблик ҳамкорларимиз бу давлатда ҳукуматни ўзгартиришларига розилик билдирмаймиз", дейди вазир.

"Биз Суриядан ташқари Ироқни ҳамда Яқин Шарқ ҳудудидаги бошқа мамлакатларни ҳам жангариларга қарши курашишлари учун қурол-яроқ билан таъминлаганмиз", деб қўшимча қилган Лавров.

Top