Жаҳон | 17:15 / 10.09.2015
2812
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Эроннинг музлатиб қўйилган активлари 92 млрд долларга баҳоланмоқда

Эроннинг музлатиб қўйилган активлари 92 млрд долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда Эроннинг Financial Tribune нашри ёзмоқда.

“Халқаро молия институти ҳисоб-китобларига қараганда, Эроннинг хорижий ҳисобларида 92 млрд доллар музлатиб қўйилган”, - дейилади мақолада.

Moody's халқаро агентлиги ҳисоботида айтилишича, Эронга нисбатан жорий қилинган санкциялар бекор бўлгач, бу активларнинг ярми давлат банкларида рекапитализация қилиниб, мамлакатдаги инфрастуктура лойиҳаларга жалб этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш