14:24 / 10.09.2015
1865

Тяньцзиндаги портлаш қурбонлари сони 164 кишига етди

12 август куни Хитойнинг Тяньцзин порт шаҳридаги техноген офат оқибатида қурбон бўлганлар сони 164 кишига етди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, яна 9 киши дом-дараксиз кетган, 800 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Портлашлар “Жуйхай” логистика компанияси омборларида содир бўлди. Портлаш зарби 2 км радиусдаги уйларнинг ойналарини синдирди, мингдан ортиқ автомобиль яроқсиз ҳолга келиб қолди.
Шундан сўнг омборхонада яна бир қанча портлашлар содир бўлди. Улардан энг кучлиси тротил эквивалентида 21 тоннани ташкил қилди.

Шаҳар раҳбарияти воқеа жойида монумент яратилиши ва 24 га ҳудудга эга боғ барпо этилишини маълум қилди. Уйлари портлашда вайрон бўлганларга 5 мингдан ортиқ янги уйлар берилади.

Top