02:42 / 11.09.2015
5377

KUN.UZ дайжести: 10 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 10 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Рамзон Қодиров ўзига Муҳаммад пайғамбар қонларининг бир қисми бўлган қон қуйилганини таъкидламоқда>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) қонларининг бир қисми бўлган қон қуйилганини таъкидламоқда.

Клинтон Путиннинг энг мафтункор жиҳатини айтди>>

АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Россия президенти Владимир Путиннинг ўзига ёқадиган энг мафтункор жиҳатини айтди. Бу баёнотни у Вашингтондаги Брукингс номли университетдаги чиқиши чоғида берди.

National Interest АҚШ, Россия ва ХХРнинг энг яхши ҳарбий самолётларини қиёслаб кўрди>>

Охирги пайтларда АҚШнинг Lockheed Martin фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган F-35 қирувчи самолёти Россия ва Хитой самолётларига қандай қаршилик кўрсата олиши кўп муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

“Ал-Қоида” нишон сифатида Баффетни, Гейтсни ва Блумбергни танлади>>

“Ал-Қоида” террорчи гуруҳи томонидан нашр этиладиган Inspire журналининг янги сони ҳуқуқ-тартибот органларининг хавотирига сабаб бўлмоқда. Ундан таниқли америкалик бизнесменларга ҳужум қилиш чақирувлари ўрин олди.

Қодиров бош прокуратуранинг танқидига жавоб берди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида бош прокуратуранинг айбловларига жавоб берди.

Тошкент ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармаси "Ўзкўргазмасавдо” яқинида 18 август куни рўй берган ёнғин оқибатлари ҳақида тўлиқ маълумот берди>>

Kun.uz интернет нашри Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасига 18 август кечки пайт “Беруний” метро станцияси ёнида жойлашган "Ўзкўргазмасавдо” кўргазма-ярмарка маркази ёнидаги улгуржи озиқ-овқат бозори ҳудудида ҳамда 21 август куни Бек Барака бозорида содир бўлган ёнғин ҳақида батафсил маълумот берилишини сўраб, мурожаатнома йўллаганди.

Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 1.6 баробарга қисқарди>>

Жорий йилнинг биринчи ярмида Россиядан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ўз юртларига жўнатаётган пул ўтказмалари ҳажми 1.6 баробарга қисқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки тақдим этган маълумотларда айтилди.

Қодиров Сахалин судининг Қуръон сураларини экстремистик деб тан олиш ҳақидаги қарорига апелляция берди>>

Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров Жанубий Сахалин судининг Қуръоннинг айрим сураларини экстремистик материал деб тан олиш ҳақидаги қарорига апелляция берди.

Reuters Россия Украина билан чегарасида ҳарбий база қуришни бошлаганини маълум қилди>>

Reuters ахборот агентлиги Россия Украина билан чегарасида ҳарбий база қуришни бошлаганини маълум қилди. Агентликнинг таъкидлашича, қурилиш бўйича тегишли тендер Россия давлат хизматлари порталида эълон қилинган. Базанинг қурилиши ҳақида маҳаллий вакиллардан бири Александр Панченко маълум қилди. 


Top