15:51 / 11.09.2015
2955

Лавров: ИШИДга қарши халқаро коалиция Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилиши лозим

Россия ТИВ раҳбари ИШИДга қарши халқаро коалицияни Башар Асад ҳукумати қуролли кучлари билан ҳамкорлик қилишга чақирди, дея хабар бермоқда “Интерфакс”.

“Биз коалиция аъзоларини Сурия ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга чақириб қоламиз, бунинг афзаллигини бир қатор Европа мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари ҳам таъкидлаб ўтишди.”, – деди Лавров.

Россия дипломатияси етакчиси ҳаводан берилган зарбаларнинг ўзи жангарилар устидан ғалаба қозонишга етмайди. “ИШИДга қарши энг самарали ва қудратли куч Сурия армиясидир”, – дея ишонч билдирди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча, 10 сентябрь куни ҳам Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам худди шундай фикрни билдириб, “Россия томони ИШИД жангариларига қарши қаршилик кўрсатувчи ягона куч — Сурия қуролли кучлари эканини маълум қилади. Ва у ерда бошқа бирорта ҳам яроқли куч йўқ”, – деб айтган эди.

Top