21:36 / 11.09.2015
5265

Порошенко Европа Иттифоқида қочқинлар сонининг ошишида Россияни айбламоқда

Украина президенти Пётр Порошенко Россиянинг Суриядаги ҳаракатлари Европада қочқинлар сонининг ошишига олиб келаётганини айтди. Бу ҳақда “112 Украина” телеканали маълум қилди. 

Порошенко бу ҳақда “Ялта европача стратегияси” (“Ялтинская европейская стратегия”) 12-Халқаро иқтисодий анжумани давомидаги нутқида айтиб ўтди.

“Шу кунларда Сурияга юзлаб “яшил одамчалар” деб аталувчи роосиялик ҳарбийлар келмоқдалар ҳамда Яқин Шарқда зўравонликни юзага келтириб ва Европа Иттифоқига келаётган қочқинлар сонининг янада ошишини келтириб чиқармоқдалар”, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.

Порошенконинг фикрича, Сурияда юзлаб россиялик ҳарбийлар мавжуд.

Top