12:25 / 11.09.2015
3064

Саудия Арабистони нефть етказувчи давлатлар саммитида зарурат кўрмаяпти

Саудия Арабистони нефть етказувчи етакчи давлатлар саммитини ўтказишда зарурат кўрмаяпти. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

“Энг йирик нефть экспортчиси бўлган Саудия Арабистони бундай саммит ўтказишда зарурат кўрмаяпти. Айниқса агар йиғилиш чоғида нефть нархини ҳимоя қилиш бўйича конкрект хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилинмаса”, - дейилади хабарномада.

Айтилишича, агар бундай йиғилиш конкрет натижалар олиб келмаса, аксинча, нефть нархига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Top