Жаҳон | 07:19 / 12.09.2015
2709
1 дақиқада ўқилади

Техаснинг собиқ губернатори Рик Перри президентлик сайловолди пойгасидан чиқиб кетди

АҚШнинг Техас штати собиқ губернатори Рик Перри АҚШ президенти лавозимига сайловолди пойгасидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди

Перри сайловолди кампаниясида Республикачилар партияси номидан иштирок этаётган эди.

Бу хабарни Reuters ахборот агентлиги ҳам Перрининг маслаҳатчисига иқтибос келтирган ҳолда тасдиқламоқда.