Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:30 / 13.09.2015
2858
1 дақиқада ўқилади
Камерун шимолидаги портлашлар туфайли 7 киши ҳалок бўлди
Камерун шимолида жойлашган Колофат шаҳрида "Боко Ҳарам" ташкилоти жангарилари томонидан амалга оширилган портлашлар камида 7 кишининг ўлимига олиб келди.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, биринчи портлаш вақтида 3 киши, черков биноси олдида юз берган иккинчи портлаш натижасида эса камида 4 киши ҳалок бўлди.
Маълумот учун, Колофат шаҳри мамлакатнинг Нигерия билан чегарасига яқин жойлашган ва бу ҳудудда ҳам нигериялик жангарилар охирги вақтларда фаоллашмоқда.