07:27 / 13.09.2015
5804

KUN.UZ дайжести: 12 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 12 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Украина ТИВ Путин ва Берлусконининг Қримга ташрифини қоралади>>

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путин ҳамда Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг Қримга уюштирган ташрифига эътирозларини билдирди. Бу ҳақда Украина ТИВнинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинган.

Трамп: Путин бизнинг президентни етарлича ҳурмат қилмаяпти>>

АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод ҳисобланувчи Дональд Трамп Яльта Европа стратегияси (YES) 12чи учрашувида телемулоқот ўтказди ва АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши кераклиги ҳақида гапирди.

АҚШ Маккадаги фожиадан кейин барча мусулмонларга ёрдам беришга ваъда берди>>

АҚШ Маккадаги фожиа юзасидан Саудия Арабистонига ҳамдардлик билдирди ҳамда бу мамлакат ва бутун дунё бўйлаб бошқа мусулмонларни қўллаб-қувватлашга ваъда берди. АҚШ Давлат котиби Жон Керри 11 сентябрь кечаси юз берган фожиа юзасидан шундай баёнот билан чиққан.

Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжидида кран қулаши жараёни тасвирланган видеолар тарқалди>>

11 сентябрь куни Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги Ал-Ҳаром масжиди устига ҳудудда давом этаётган кучли шамол туфайли қурилиш крани қулаб тушди.

Том Круз иштирокидаги фильмни суратга олиш жараёнида 2 киши ҳалок бўлди>>

Колумбиянинг шимоли-ғарбида енгил моторли самолёт ҳалокатга учраши туфайли 2 киши ҳалок бўлди ва яна бир нафар киши жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳада Би-Би-Си хабар берган.

Путин Рой Жонсга Россия фуқаролигини берди>>


Россия президенти Владимир Путин америкалик боксёр кичик Рой Жонсга Россия фуқаролигини берди. Кремль сайтида қарор матни эълон қилинди.

Яценюк: Путин ўзи қўйган сиёсий қопқонга ўзи тушиб қолди>>

Украина бош вазири Арсений Яценюкнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ўзи қўйган сиёсий қопқонга тушиб қолган ва ундан чиқишнинг имконига эга эмас. Бу ҳақда 112 Украина телеканали хабар берган.

Чегарадан ноқонуний ўтган талаба жазоланди>>

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида истиқомат қилиб, вилоятимиз олийгоҳларидан бирида таҳсил олаётган талаба қиз Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилоятида яшовчи бувиси вафот этганлиги тўғрисидаги хабарни эшитгач, дафн маросимига боришни режалаштирди. Бироқ қонунда белгиланган тартиб - қоидага амал қилмади.

Top