16:20 / 13.09.2015
14209

KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг асосий хабарлари (7-13 сентябрь)

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга ҳафта (7-13 сентябрь) давомида рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

7 сентябрь

Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича дастур қабул қилинди>>

Дастур минтақада сув ресурсларидан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштиришни кўзда тутади. Бу йўналишда Ўзбекистон 1.099 млрд долларлик 8та лойиҳани амалга оширади. Ўзбекистон бу лойиҳаларнинг 388.3 млн долларлик қисмини ўз зиммасига олади, кредитлар 678 млн долларни, грантлар 33 млн долларни ташкил қилади. 

Sunday Express: Қочқинлар қиёфасида Европага 4 минг ИШИД жангариси кириб олди>>

Sunday Express газетасининг ИШИДдаги аноним агенти маълумотига асосланиб ёзишича, Европага жангариларни киритиш операцияси муваффақиятли якунланган. 

Лавров: Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширгани йўқ>>

Москва ҳеч қачон Сурия ҳукуматига ҳарбий техника етказиб берганини яширмаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан телефон мулоқоти чоғида айтиб ўтди. 

2015 йилнинг 1-ярим йиллигида Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга қисқарган>>

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги пул ўтказмалари ҳажми 2015 йилнинг иккинчи чорагида 784 млн долларни ташкил этди. Бу эса 2014 йилнинг шу ҳолатига нисбатан 56,13 фоиз пасайиш демакдир. 

8 сентябрь

Ангрен-Поп тармоғининг 104 километри электрлаштирилди>>

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида Ангрен-Поп темир йўл тармоғининг 104 километрида қурилиш ва электрлаштириш ишлари ниҳоясига етказилиб, ишчи тартибда поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. 

Япония Ўзбекистондаги онкология клиникасининг жиҳозланишида кўмак беради>>

Япония ҳукумати Ўзбекистон Республика онкология илмий марказининг замонавий рақамли маммографик қурилма билан таъминланишида кўмак кўрсатади. Шу муносабат билан ўтказиладиган тадбир 8 сентябрда бўлиб ўтади.

Сўнгги бир кунда Тожикистонда Назарзоданинг 20 тарафдори қўлга олинди>>

Охирги 24 соат ичида тожикистонлик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари генерал Назарзоданинг 20 нафар тарафдорини ҳибсга олди, дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги. 

КХДР ва Корея республикаси октябрь ойида айрилиқдаги оилаларни учраштиради>>

Шимолий ва Жанубий Корея давлатлари 2014 йилнинг февралидан буён илк марта Корея яриморолидаги қариндошларнинг бир-бирларидан айрилиқда яшаётгани муаммосига қайтади.

Украина ва Саудия Арабистони биргаликда транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олдилар>>

Украинанинг “Антонов” авиасозлик корхонаси Саудия Арабистони билан янги енгил кўп мақсадли Ан-132 транспорт самолёти ишлаб чиқаришга келишиб олди, деб хабар бермоқда “УНИАН” агентлиги.

Япония бош вазири бошқа номзодлар бўлмаган сайловда ҳукмрон партия раҳбарлигига қайта сайланди>>

Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукмрон — Либерал-демократлар партиясининг раҳбарлигига қайта сайланди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги.

“ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда>>

Россиянинг “ЛУКОйл” компанияси Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини молиялаштириш учун Korea EximBank билан музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Ведомости” нашрига берган интервьюсида компания раҳбари Воҳид Алекберов баёнот берди.

"ДХР" Украинага кўмир етказиб беришни тўхтатди>>

"2 сентябрь кунидан бошлаб Украинага энергетик кўмир етказиб берилиши тўхтатилди. Украина биз билан сиёсий доирада муносабат ўрнатмаяпти. Бу эса иқтисодий муносабатларга таъсир кўрсатади", деб маълум қилган ДХР транспорт вазири Семен Кузьменко.

«UZREPORT TV» футбол бўйича Англия чемпионати ўйинларини трансляция қилади>>

«UZREPORT TV» телеканали Англия премьер-лигасининг 2015/2016 йилги мавсум учрашувларини намойиш қилиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ҳақда телеканалда ЕЧЛ ўйинларини намойиш этиш билан боғлиқ масала юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Туркияда портлатиб юборилган автобусда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди>>

Туркияда портлатиб юборилган автобусда ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Туркия Ироққа қўшин киритди>>

Туркия қуруқлик қўшинлари Ироққа кириб борди. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, бу КИПга қарши қисқа муддатли ҳарбий операция ўтказиш мақсадида амалга оширилди.

Путин октябрда Қозоғистонга ташриф буюради>>

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисов Россия президенти Владимир Путин октябрда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “ИА Новости-Казахстан” ахборот агентлиги.

9 сентябрь

Осиё шахмат федерацияси томонидан Ислом Каримов учун "Йил кишиси" мукофоти топширилди>>

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни "Йил кишиси" сифатида тан олган Осиё шахмат федерацияси махсус мукофотни Ўзбекистон шахмат федерациясига топширди.

Мукофотни топшириш маросими БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган ФИДЕнинг 86-Конгрессида ўтказилган. Мукофотни Осиё шахмат федерацияси президенти Шайх Султон бин Ҳалифа Ал Нахён ва ФИДЕ президенти Кирсан Илюмжинов қўлидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Муроджон Алиев қабул қилиб олган.

2015 йилнинг 8 ойида GM Uzbekistan`нинг Россияга сотган автомобиллари ҳажми 53 фоизга камайди>>

Январь-август ойларида Россияда GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 13752 та автомобиль сотилди.

“Дуторчи қизлар” гуруҳи яккахон хонандаси вафот этди>>

“Дуторчи қизлар” гуруҳи яккахон хонандаси Санобархон Қаюмова вафот этди.

Самарқанд автобозорида савдо ҳажми пасайиб кетди>>

Охирги бир неча ой мобайнида Самарқанд автомобиль бозорида савдолар ҳажми сезиларли даражада қисқариб кетди.

Россия бош вазири Медведев Россия иттифоқдош давлатларда авиабазалар қуришини маълум қилди>>

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Россия Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти бўйича иттифоқдош давлатларда янги авиабазалар қуришга тайёрлигини маълум қилди.

ОАВ: YouTube пулли бўлади>>

Жаҳондаги йирик видеохостинг —YouTube йил охирига қадар пулли обунани йўлга қўяди.

Янги хизмат биринчи навбатда фақатгина пулли обуна рўйхатидан ўтган фойдаланувчиларга мўлжаллаб видеороликлар яратувчилар учун ишга туширилади.

Саҳрои Кабирда бошланган қум бўрони Ўзбекистонгача етиб келди>>

Саҳрои Кабирда бошланган кучли ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудига етиб келди.

Қодиров Қуръони карим сураларини экстремизмга алоқадор деб эълон қилган судяни миллий душман дея атади>>

Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Қуръони каримнинг айрим сураларини экстремизмга алоқадор деб топган Жанубий Сахалинск судяси Наталя Перченкони миллий душман деб атади.

Лас-Вегас аэропортида British Airways самолёти ёниб кетди>>

Лас-Вегаснинг Маккаран халқаро  аэропортида British Airways авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 самолёти ёниб кетди.

Курд жангарилари Туркия шарқидаги полиция маҳкамасини ўққа тутди>>

Курдистон ишчилар партияси жангарилари гранатомёт орқали Туркия шарқидаги Ағри провинцияси полиция бошқармаси биносини ўққа тутди. Маҳаллий телевидениенинг хабар беришича, босқинчилик ҳаракати сешанба, 8 сентябрь тунида содир бўлган.

Венгриялик тележурналист қизчасини кўтариб чопаётган муҳожирни тепиб йиқитгани шов-шувларга сабаб бўлди>>

8 сентябрь куни Венгриядаги маҳаллий телеканаллардан бирининг ходими мамлакатнинг Сербия билан чегарасидаги Рожке қишлоғи яқинида полициядан қочаётган муҳожирлардан бирини тепиб йиқитгани лавҳаси жамоатчиликнинг норозилигини келтириб чиқарганидан сўнг ишдан бўшатилди.

10 сентябрь

Apple 3D Touch бошқарув системасига эга бўлган iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларини тақдим этди>>

Apple компанияси янги бошқарув системаси бўлган 3D Touch’ни қўллаб-қувватлайдиган iPhone 6S ва 6S Plus смартфонларини тақдим этди.

Фото: GM Uzbekistan "Ravon" бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди>>

GM Uzbekistan корхонаси "Ravon" бренди остида ишлаб чиқарилган дастлабки автомобилларни сотувга чиқарди.

Лавров Сурияда россиялик ҳарбийлар борлигини тасдиқлади>>

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров россиялик ҳарбийларнинг Сурия ҳудудига жойлаштирилгани ҳақидаги маълумотларни тасдиқлади.

Порошенко ва Путин 2 октябрь куни Парижда учрашади>>

“Норманд тўртлиги” мамлакатлари етакчилари Россия президенти Владимир Путин, Германия канцлери Ангела Меркель, Франция раҳбари Франсуа Олланд ва Украина президенти Пётр Порошенко 2 октябрь куни Париж шаҳрида учрашиб олишга келишишди.

Лукашенко президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтди>>

Беларусь марказий сайлов қўмитаси амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенкони президентликка номзод сифатида рўйхатга олди

Қирғизистоннинг собиқ раҳбари Усубалиев вафот этди>>

Қирғизистоннинг кўзга кўринган давлат арбоби Турдақун Усубалиев оламдан ўтди.

Ўзбекистон Санкт-Петербургдаги ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида медаллар сони бўйича иккинчи бўлди>>

Кеча, 9 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Петербургский” спорт-концерт комплексида бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги Х жаҳон чемпионатининг чорак финал баҳслари ўтказилди.

Ироқ бош вазири ҳукуматнинг 123 нафар мансабдор шахсни ўз лавозимидан бўшатди>>

Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ободий 123 нафар вазирлар ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларни ўз лавозимидан бўшатди.

Тошкентда “Тоза ҳаво” операциясининг иккинчи босқичига старт берилди>>

10 сентябрдан пойтахтимизда “Тоза ҳаво” операциясининг иккинчи босқичига старт берилди.

11 сентябрь

Маккада ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида 100 дан зиёд зиёратчилар ҳалок бўлди>>

Саудия Арабистонида Маккада ҳаж пайтида қурилиш крани қулаши оқибатида камида 52 киши ҳалок бўлди ва 30 киши жароҳат олди. Бундай маълумотларни мамлакат фуқаролик мудофааси вакилига иқтибос келтирган ҳолда “Ал-Арабия” телеканали келтириб ўтди.

Ўзбекистон ТИВда халқаро шартномаларни амалга ошириш бўйича учрашув ўтказилди>>

2015 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро шартномаларини амалга ошириш жараёнини муҳокама қилиш борасида учрашув бўлиб ўтди.

ОАВ: генерал Назарзода Ромит дарасидаги ҳарбий амалиёт чоғида ўлдирилди>>

Тожикистонда 4 сентябрь куни давлат тўнтариши амалга оширишга ҳаракат қилган, мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Абдухалим Назарзода Ромит дарасида ўтказилган ҳарбий операция натижасида йўқ қилинган. Бу ҳақда "Азия Плюс" ахборот агентлига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берди.

Қримда Берлускони ва Путин учрашуви бошланди>>

Россия президенти Владимир Путин Қримда Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлускони билан учрашди, дея хабар берди “Интерфакс”.

Россияда тез нейтронларда ишловчи ядровий реактор қурилиши бошланди>>

Россияда қурилиши бошланган тез нейтронларда ишловчи энг қувватли, кўп мақсадли тадқиқот ядровий реактори (МБИР) келажак дунё атом энергетикаси учун зарур бўлган ёқилғи ва конструкцион материалларнинг янги турларини ишлаб чиқиш муддатларини қисқартириш имконини беради, деб айтди “Росатом” давлат корпорацияси бош директори ўринбосари Вячеслав Першуков. 

Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди>>

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қону билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ЕИ ҳудудига парвоз қилиш учун махсус рухсатнома қўлга киритди>>

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Европа авиация хавфсизлиги агентлигидан (EASA) Европа Иттифоқи ҳудудига парвоз қилиш учун махсус рухсатномани қўлга киритди.

«Бунёдкор» шоҳкўчаси ва Муқимий кўчаси кесишмасида янги кўприк барпо этилади>>

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган «Бунёдкор» шоҳкўчаси ва «Муқимий» кўчалари кесишмасида («Новза» метро бекати ёнида) янги ер усти йўли барпо этилади.

Барак Обама ва Оқ уй маъмурияти ходимлари 9/11 қурбонларини хотирлашди>>

Вашингтонда 2001 йилнинг 11 сентябрида содир этилган теракт қурбонларини хотирлаш маросими ўтказилди. АҚШ президенти Барак Обама Оқ уй ходимларини ушбу маросимга бошлаб борди.

Америка ОАВлари: Россия Сурияга Латакиядаги авиабазадан ер усти нишонларига зарба берувчи авиация юборишга тайёргарлик кўрмоқда>>

АҚШ Мудофаа вазирлиги сўнгги вақтларда Россиянинг "Ан-124" оғир транспорт самолётлари етти маротаба Суриянинг Латакия шаҳрига рейслар ташкил этганини қайд этди, дея хабар бермоқда Fox News Америка ҳукумат тузилмаларига асосланган ҳолда.

Қозоғистон президентининг қизи бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллади>>

Дарига Назарбаева Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари лавозимини эгаллади.

Жума, 11 сентябрь куни Нурсултон Назарбоев мазкур қарорга имзо чекди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

12 сентябрь

Ўзбекистон делегацияси ЕХҲТнинг ХХIII иқтисодий ва экологик форуми якуний учрашувида иштирок этади>>

2015 йилнинг 14-16 сентябрь кунлари Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси “ЕХҲТ ҳудудида сув ресурсларини бошқариш: ҳамкорлик орқали хавфсизлик ва барқарорликни ошириш” мавзусига бағишланган ЕХҲТнинг ХХIII иқтисодий ва экологик форумининг якуний учрашувида иштирок этади.

Обама: Башар Асаднинг Москва томонидан қўллаб-қувватланиши “таназзулга учраши муқаррар”>>

АҚШ президент Барак Обама Россиянинг Суриядаги ҳарбий мавжудлиги Сурия президенти Башар Асад хавотирланиб, Россиядан ёрдам сўраётганини билдиради, деб айтмоқда.

«Колорадолик мерган» Колорадо қамоқхонасига умрбод маҳкум қилинди>>

2012 йилда АҚШнинг Колорадо штатидаги Аврора шаҳрида кинотеатрда 12 кишини ўлдирган қотил Жеймс Холмс Колорадо штатидаги қаттиқ тартибдаги қамоқхонага жойлаштирилди. 

Халқаро коинот станциясининг уч фазогири Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди>>

Ичида Халқаро коинот станциясининг уч фазогири бўлган “Союз ТМА-16М” кемаси капсуласи Қозоғистон даштига муваффақиятли қўнди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

Макка шаҳрида юз берган бахтсиз воқеа вақтида ўзбекистонлик зиёратчилар жабр кўрмагани маълум қилинди>>

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни соат 16.00 дан сўнг Макка шаҳрида кучли бўрон бошланди. Табиий офат оқибатида “Ҳарам” масжидининг кенгайтириш ишлари кетаётган жанубий қисмида жойлашган кранлардан бири масжиднинг «Каъбатуллоҳ» атрофида “тавоф” амали бажариладиган майдонининг жанубий қисмига қулаб тушди.

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон вакиллари 5та медалга сазовор бўлишди>>

Таиланднинг Пхукет шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати якунланди. Бу галги қитъа чемпионатида 29 давлатдан жами 162 нафар спортчи (106 нафар эркак – 56 нафар аёллар) ғолиблик учун кураш олиб борди.

Тожикистонда генерал Назарзоданинг 100дан зиёд тарафдорлари қўлга олинди>>

Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари махсус амалиёт чоғида Вахдат шаҳридаги ИИБга ҳужум қилганларнинг бирини қўлга олди, дея хабар берди ТАСС мамлакат ИИВ маълумотига асосланган ҳолда.

Яқин Шарқдаги қум бўронлари 8 кишининг ўлимига сабаб бўлди>>

Шунингдек, Сейсмология ва метеорология хизмати маркази ҳайдовчиларни йўлларда ҳаракатланишда қоидаларга риоя бўлишни тавсия қилган.

Маккада ҳаж пайтида ҳалок бўлган зиёратчилар номсиз қабрларда дафн қилинадиган бўлдилар>>

Макка ҳукумати ҳаж пайтида кран қулаши оқибатида ҳалок бўлганларни ватанларига юбормасликка қарор қилди. Қурбонлар қисқа фурсатларда шаҳар қабристонида номсиз қабрларга дафн қилинадилар. Қурбонларни асосан Ҳиндистон ва Покистон фуқаролари ташкил қилмоқда. 

Бошланаётган ҳафтангиз унумли ва самарали бўлсин! Биз билан бирга бўлинг, кун янгиликларидан хабардор бўлишда давом этинг.

Top