Жамият | 02:19 / 16.09.2015
4687
3 дақиқада ўқилади

KUN.UZ дайжести: 15 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 15 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳрида янги пропискадан ўтган фуқароларнинг уй ололмаётгани бўйича қилинган шикоятларга жавоб берилди>>

Тошкент шаҳрида пропискадан ўтганига уч йил бўлган айрим фуқаролар шаҳар ҳудудидан уй сотиб ололмаётгани айтиб, оммавий ахборот воситаларига шикоят қилмоқда

Абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирган талаба икки йилдан сўнг ўқишдан четлаштирилди>>

Жиззах политехника институтида ўқиб келаётган Илҳом Қурбонов икки йил муқаддам бир абитуриентнинг ўрнидан имтиҳонга кирганлиги ошкор бўлиб, талабаликдан четлаштирилди

Кремль АҚШнинг халқаро изоляция ҳақидаги сўзларига жавоб берди>>

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг халқаро изоляция тушиб қолмаганини, яккаланиб қолмаганини таъкидлади.

Пентагонда Россиянинг Сурияда авиабаза қуриш режаси борлиги айтилмоқда>>

АҚШ Мудофаа вазирлиги – Пентагонда Сурияда Россия техникаси ва ҳарбийларнинг ҳаракатланиши Россиянинг Латакия шаҳрида илғор ҳаво базасини жойлаштириш режаси борлигини англатади деб таъкидланмоқда

WSJ: Эрон Европага газ етказиб бериш бўйича Россиядан ўзиб кетиши мумкин>>

Эрон кейинги ўн йиллик охирига келиб Европа иттифоқига газ етказиб берувчи йирик давлатга айланиши мумкин

Жириновский Россия мадҳиясидан қардош халқлар тўғрисидаги қаторни олиб ташлашга чақирди>>

Россия либерал-демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский Россия давлат мадҳиясидаги қардош халқлар бирдамлиги тўғрисидаги қаторни олиб ташлашни таклиф қилиб чиқди

Western Union Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга пул ўтказмалари тарифларини арзонлатди>>

Йирик халқаро пул ўтказиш тизимларидан бири Western Union Россиядан Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистога пул ўтказмалари тарифларини пасайтирди

Ихтиёр Рашидов: Сардор пулни эмас, савияни ўйлади>>

Ўзбекистонлик ёш истеъдодли футболчи Сардор Рашидов ўзининг спорт карьерасини белгилашда кўпроқ пул топишни эмас, балки юқори савияга чиқиш ҳақида кўпроқ ўйлади

Олма-ота вилоятида туғруқхона ҳамшираси ўзбекистонлик аёлнинг боласини 3 минг долларга сотиб юборди>>

Олма-ота вилояти кўп тармоқли клиник шифохонасининг туғруқхонасида Олма-ота шаҳрининг Авезов тумани прокуратураси томонидан янги туғилган чақалоқни сотиш ҳолати аниқланди

Олий таълим вазирлиги: контракт пулининг 40-60 фоизи стипендиялар учун сарфланади>>

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида стипендиянинг ўртача миқдори 300 минг сўмни ёки йилига 3.6 млн сўмни ташкил қилмоқда