15:30 / 17.09.2015
4146

Назарбоевнинг тўртинчи эвараси дунёга келди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг набираси, Остона шаҳри ҳокимининг ўринбосари Нурали Роҳатович Алиев фарзанд кўрди. Бу ҳақда Nur.kz портали хабар бермоқда.

30 ёшли Нурали Қозоғистон етакчисининг катта қизи Дариға Назарбоева ҳамда марҳум мухолиф сиёсатчи Роҳат Алиевнинг катта ўғлидир. 2003 йилда у Аида билан турмуш қурган. Нурали ва Аида Алиеваларнинг учта фарзанди бор эди: Алан, Лаура ва Амира. Бугун туғилган тўртинчи фарзандига қандай исм берилгани ҳали маълум эмас.

Top