19:52 / 18.09.2015
4677

Хитойлик кўзи ожиз операчилар ака-сингил бўлиб чиқди

Хитойнинг Лоян шаҳрида биргаликда опера ижро этувчи қўшиқчилар ака-сингил бўлиб чиқди.

The South China Morning Post нашрининг хабар қилишича, улар томошабинларнинг кўп сонли илтимосларидан сўнг ДНК текширувини ўтказишга қарор қилишган.

Хитой матбуоти маълумотларига кўра, Чжэн Юйжуннинг ота-онаси уни гўдаклик вақтида Хэнань провинциясида йўл ёқасида қолдириб кетишган. Орадан 10 йил ўтиб, худди шу йўл бўйида Ян Минминни ҳам ташлаб кетишади. Уларнинг ҳар иккисини турли оилалар боқиб олишади.

Чжэн улғайганидан сўнг опера қўшиқчиси бўлиб етишади ва маҳаллий саҳналарда санъатини намойиш қилиб юради. Бир неча йиллардан сўнг у Ян қўшиқ айтувчи Лоян шаҳрига йўл олади. Операчилар учрашиб, биргаликда ижод қилишни бошлаганларидан сўнг томошабинлар уларнинг қариндош бўлишлари мумкинлиги ҳақида сўрай бошлашади. ДНК текширувлари мазкур сирни тасдиқлади ва 30 ёшли Чжэн ҳамда 20 ёшли Ян энди ҳақиқий ота-онасини қидиришмоқда.

“Мен уларни болалигимда ёмон кўрар эдим, энди эса ўзимга келганман. Фақатгина нима учун улар мендан воз кечишганини билишни истайман”, – деди Ян.

Top