02:31 / 19.09.2015
4186

KUN.UZ дайжести: 18 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 18 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Эксперт: Федерал захира тизимнинг қарори Ўзбекистоннинг экспортдан даромадини тушириб юборади>>

Чоршанба куни АҚШ федерал захира тизимининг очиқ бозорлар бўйича қўмитаси асосий фоиз ставкасини ошириш тўғрисидаги ташаббусни қабул қилмади, бу дарҳол жаҳон фонд бозорларига таъсир ўтказди

Тошкентда биринчи AVTOTEST автомактабининг очилиши бўлиб ўтди>>

17 сентябрь куни Тошкентда биринчи AVTOTEST инновацион автомактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Москвада уч яшар қизни ўлдирган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди>>

2015 йилнинг 17 сентябрь куни Москва шаҳар суди 3 яшар қизни ва унинг онасини ўлдирган 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Умрбек Ибрагимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди

Равиль Ғайнутдин: Сахалинда Қуръоннинг эсктремистик деб тан олиниши – саводсизлик>>

“Бу саводсизликдир, - деди Россиянинг бош муфтийси. – У ерда керакли экспертизанинг ўзи йўқ эди, Россияда бундай экспертлар бармоқ билан санарли даражада

БМТ: 2014 йилда дунёдаги героиннинг 77 фоизи Афғонистонда ишлаб чиқарилган>>

2014 йилда Афғонистон героин ишлаб чиқариш бўйича дунёда “етакчи” бўлган, бироқ бу йили мамлакат ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг кўмаги билан кўкнори экилган майдонларни йўқ қилишни фаоллаштирди

Мексикада 43 талабани ўғирлашда гумон қилинган шахс қўлга олинди>>

Мексика ҳукумати 11 ой аввал Игуала шаҳрида 43 талабани ўғирлашда гумон қилинган шахсни қўлга олди

Дима Биланнинг Москва яқинидаги уйи тунаб кетилди>>

Москва полицияси россиялик хонанда Дима Биланнинг Москва шаҳри яқинидаги Рассказовка қишлоғидаги уйининг тунаб кетилиши бўйича текширув олиб бормоқда

Марказий Осиё ва Россиядан 5 мингдан зиёд киши ИШИД томонидан жанг қилмоқда>>

Марказий Осиё ва Россиядан 5 мингдан зиёд киши ИШИД томонидан жанг қилмоқда. Маълумотларга кўра, уларнинг ярмидан кўпроғи — 2600 нафарга яқини Марказий Осиё давлатлари фуқароларидир

Сўровнома: Сурияликларнинг 80 фоизидан ортиғи ИШИД ташкил топишида АҚШни айбдор деб ҳисоблайди>>

81 фоиз сурияликлар ИШИД жангарилар гуруҳининг ташкил топишида АҚШ ва унинг иттифоқчилари қўли бор деб ҳисоблаши Британиянинг ORB International компания томонидан ўтказилган сўровнома натижасида маълум бўлди

БМТ: Донбассда можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди>>

Украина шарқида қуролли можаролар бошланганидан буён 8 минг киши ҳалок бўлди, дея хабар берди суд қарорисиз ва асоссиз қатллар масалалари бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Кристоф Хайнс брифинг чоғида

Лукашенко: Қозоғистоннинг Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлиши ЕИИга муаммо туғдирмоқда>>

Қозоғистоннинг Халқаро савдо ташкилоти билан охирги келишувлари Евросиё иқтисодий иттифоқига жиддий муаммо туғдирмоқда, деб ҳисоблайди Беларусь президенти Александр Лукашенко

Top