Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
KUN.UZ дайжести: 18 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар
Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 18 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳридаги ёнғин туфайли юз берган тирбандлик вақтида пиёдалардан бири кўнгилли равишда машиналар ҳаракатини назорат қилишда ёрдамлашди
LG CNS Uzbekistan Ўзбекистонда қуёш панелларини ишлаб чиқаради>>

Янги ташкил этилган LG CNS Uzbekistan ўзбек-корейс қўшма корхонаси Ўзбекистонда қуёш панелларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
2020 йилга қадар Ўзбекистонда мобил операторлар асосий станциялари сони 12 баробарга кўпаяди>>

2020 йилга қадар Ўзбекистон мобил операторлари асосий станциялари сонини 6 мингтага етказмоқчи. Бу ҳақда ахборот ва коммуникацион технологиялар вазирлиги вакили Тошкентда ўтаётган ИКТ саммитида маълум қилди
«Ўзбекистон темир йўллари» халқаро рейслар учун чегирмалар эълон қилди>>

Жорий йилнинг 1 сентябридан 30 ноябрига қадар «Ўзбекистон темир йўллари» халқаро йўналишда ҳаракат қилувчи поезд чипталари учун уларни сотиб олиш муддатига қадар турли чегирмаларни жорий қилди
2017 йили Ўзбекистонда 6 минг км оптик тола ўтказилади>>

2015-2017 йилларда Ўзбекистонда 6.1 минг км л оптик толали алоқа тизимини яратиш кўзда тутилмоқда
Қозоғистон президенти Назарбоев ўзини мамлакат енгил саноати рекламачиси деб атади>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат ғарбий ҳудудлари ҳокимлари билан учрашувда ўзининг миллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган костюм ва оёқ кийимини кийиб юришини айтган ҳолда қозоқ тадбиркорларини қўллаб-қувватлашга чақирди, дея хабар бермоқда Оқўрда матбуот хизмати.
New Horizons станцияси Плутонда кун ботишини қайд қилди>>

Америкалик олимлар New Horizons станцияси Плутонда кун ботишининг ўта тиниқ фотосуратларини олди.
Путин Лукашенкога сутнинг пиво эмаслигини эслатиб ўтди>>

Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Беларусь минтақалари иккинчи форуми жараёнида “сут кукуни” муаммосини муҳокама қилишди
“Мерседес” 12 цилиндрли моторга эга суперкар яратади>>

“Мерседес”нинг AMG ательеси 12 цилиндрли мотор билан таъминланувчи суперкарни ишлаб чиқиш ишларини олиб бормоқда
Samsung Galaxy S6 Edge йилнинг энг яхши смартфони деб тан олинди>>

Т3 технологиялар кўргазмаси доирасида Samsung Galaxy S6 Edge смартфони “йил смартфони” мукофоти билан тақдирланди